АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик аёллар учун БАА да иш таклиф қилинмоқда

'Ўзбекистонлик аёллар учун БАА да иш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 14-18 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг «TadBeer – Alreaya Typing Service» компанияси вакиллари томонидан ушбу давлатда уй хизматчиси, энага ва ошпазлик соҳаларида ишлаш учун фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаролардан қуйидагилар талаб этилади:

25-48 ёш оралиғида бўлиши;

Уйни тоза тутиш, уй тозалаш жиҳозлари билан ишлай олиш, болалар ва ёши катта инсонлар билан киришимли бўлиши;

Араб ва инглиз тилларини билиши (мажбурий эмас);

Барча харажатлар, хусусан авиачипта, турар жой, 3 маҳал овқатланиш, транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Ойлик иш ҳақи  400 АҚШ доллари миқдорида.

Бирлашган Араб Амирликларида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишлари сўралади.

Танлов иш берувчининг талаби асосида барча вилоят фуқаролари учун Агентликнинг вилоятлардаги филиалларида ўтказилади.

Бошқа янгиликлар