АсосийSavol-javob

Ўқиш даври стажга қўшиладими?

Олий ўқув юртида таҳсил олган ҳамда бола парвариши учун кетган давр иш стажига қўшиладими?

Н.Шукурова, Фарғона вилояти

М.ЗИЯДУЛЛАЕВ, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари:
 

— “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси қуйидаги бандлари пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади:

е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;

ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил.

Мазкур бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг "а"-,,г" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий стаж камида 5 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар