АсосийSport

Диего Коста ўйин вақтида рақиб футболчини тишлаб олди (Видео)

Англия Кубоги чорак финалида “Эвертон” жамоаси ўз майдонида “Челси”га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 85 дақиқасида қизиқ бир ҳолат юз берди. “Эвертон” ярим ҳимоячиси Гарет Барри “Челси” ҳужумчиси Диего Костага нисбатан қўпол ўйнади. Мағлубиятга учраётгани учун асабларини жиловлай олмаган Коста Баррини олдига бориб, уни тишлаб олди. 

Ушбу ҳолатда бош ҳакам ҳар икки футболчини жазолади. Диего Коста учун бу иккинчи сариқ карточка бўлгани учун у майдондан четлатилди.

 

    Бошқа янгиликлар