1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 14.03.2016, 13:33
Кун ҳикмати

Ҳаётимиз — саёҳат, ғоя эса — йўлчи юлдуз. Йўлчи юлдуз бўлмаса ҳаммаси тўхтайди-қолади. Мақсад бой берилса, куч гўё мутлақо бўлмагандек.

Виктор Гюго

***

Инсон қайси манзилга кетаётганини билмаса, унинг елканига ҳеч бир шамол ҳам дуч келмайди.

Сенека

***

Ўз интилишинг маррасига етмоқчи бўлсанг — мулойимлик билан адашган йўлингни сўра.

Уильям Шекспир

***

Узоқни кўрадиган одам ўзининг ҳар бир истаги учун алоҳида ўрин топа билиши ва кейин уларни навбатма-навбат амалга ошириши керак. Очкўзлигимиз кўпинча бу тартибни бузиб юборади ва бир вақтнинг ўзида бизни шунчалар кўп мақсадлар кетидан чопишга мажбур этадики, натижада майда-чуйдаларга ўралашиб, энг муҳим нарсани эса, эсдан чиқариб қўямиз.

Ларошфуко

***

Тўғри йўлда судралиб бораётган одам ҳам йўлдан адашган шошқалоқдан ўзиб кетади.

Бекон

***

Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан фақирроқ одам йўқ.

Қобус

***

Бир одамга қилинган адолатсизлик барчага қилинган дағдағадир.

Монтескье 

***

Ҳақсизликни кўра туриб индамаслик — ўша ҳақсизликда қатнашиш билан баравар. 

Жан Жак Руссо

***

Бирон-бир нарсани севган кишигина бирон-бир қадр-қимматга эга бўлади. Қадр-қимматсизлик билан ҳеч нимани севмаслик айни бир хил нарсадир.

Фейербах

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1