1

Туркияда навбатдаги содир этиладиган теракт санаси маълум бўлди

ДУНЁ 14.03.2016, 17:14
Туркияда навбатдаги содир этиладиган теракт санаси маълум бўлди

Туркия хавфсизлик хизмати ва полицияси мамлакат ҳудудида содир этилиши режалаштирилаётган терактдан хабар топди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси террорчилик гуруҳи мамлакат ҳудудида 20 март куни теракт содир этишни режалаштирмоқда.

Мазкур хабар кеча Анқарада юз берган терактлардан сўнг маълум бўлган.

Маълумот учун, кеча 13 март куни Анқара шаҳридаги автобус бекатида миналанган автомобиль портлаб кетиши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1