Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 11 июнда кундуз куни Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрларга яқинлашади ва 32-37° атрофида Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43° гача бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради,ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 34-36° гача исийди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.






