АсосийJamiyat

Ўзбекистонда барча фуқаролар ҳақидаги маълумотлар базаси яратилади

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида мамлакат ҳудудида доимий яшовчи резидентлар, норезидентлар, шунингдек фуқаролиги йўқ шахслар ҳақидаги маълумотларнинг электрон базаси яратилади. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда. Зарурат туғилганда мазкур база уларни идентификация қилиш учун қўлланилади.

Мазкур базадан фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан бевосита ёки билвосита ишлайдиган барча ахборот тизимлари фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, мазкур база маълумотлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи фуқароларни рўйхатга олиш, хусусан сайлов кампаниялари ўтказиш имконини ҳам беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги ҳар бир соҳага оид компаниялар ҳақидаги маълумотларни ўзида сақловчи юридик шахслар ҳақидаги маълумотлар базаси яратилиши ҳам кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар