Ўзбекистонга 16–20 июнь кунлари Корея полиция агентлиги бош комиссари келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, мамлакат элчихонаси кўмагида Корея миллий полиция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия халқаро бўлинмалари раҳбарияти ўртасида видеоконференция ташкил этилган. Унда агентлик бош комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи масалаларини муҳокама қилинган.
Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш юқори даражада эканини ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирган.
Шунингдек, ташриф доирасида Корея полиция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ўртасида идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари, томонлар ўртасида 2021–2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг уч томонлама «йўл харитаси» имзоланиши кутилмоқда. Унда ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича аниқ амалий қадамлар белгиланган.






