«Ташқарида турган барча кирсин. Мурожаати эшитилмаган, масаласи кўрилмаган киши қолмасин», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов тадбиркорлар учрашувидан сўнг фуқароларни қабулини бошлади. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Уйчилик Зуҳрахон Хасанова ўз мурожаатида фарзанди Санжарбек Якубовни Қозоғистон Республикасидан тўрт ойдан бери юртга қайта олмаётгани, ҳужжатларида муаммо борлигини таъкидлади.
Наманган шаҳрилик Марямхон Орифжанова уй-жойга муҳтожлигини, тўрт сотихлик хонадонда беш хўжалик яшаётганлиги айтиб, кўмак сўради.
Вилоят раҳбари шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига мурожаатчини уй-жойга рўйхатга олишни, бошланғич тўловини ҳомийлик маблағлари ҳисобида тўлаб берилишини таъкидлади.
"Қабул давом этмоқда" дейилади хабарда.






