Покистоннинг Пешавор шаҳрида автобус портлаши оқибатида 15 нафар давлат хизматчиси ҳалок бўлди, деб хабар берди “ТАСС” нашри.
“Воқеа содир бўлганда автобус ичида 50 киши бўлган. Ҳозирча автобуснинг портлашига нима сабаб бўлгани номаълум, тахминларга кўра, унинг ичига портловчи модда қўйилган”, – деб маълумот берди Покистон полициясининг вакили.





