Бу кунги ишни тонглаға қўймаслар.
Алишер НАВОИЙ
***
Инсон ўз кучини қайта тикламоқ мақсадидагина тунги ҳордиқ учун тўхтамоғи даркор. Тўхтаб қолган ҳаёт эса ўлим билан баробар.
Ромен РОЛЛАН
***
Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.
АРАСТУ
***
Биринчидан, ҳеч бир ишни сабабсиз ва мақсадсиз қилма. Иккинчидан, жамият фойдасига ўтмайдиган ҳеч бир иш қилма.
Марк АВРЕЛИЙ
***
Ортиқча шошқалоқлик ҳам худди сусткашлик каби ёмон оқибатларга олиб келади.
Уильям ШЕКСПИР
***
Қўлидан келадиган ишга эмас, ўзи тушунмайдиган ишга қўл урган киши бахтсиздир.
ГЁТЕ
***
Эрталаб ўрнингдан туриб ўзингдан: «Нима иш қилишим керак?», кечқурун ётишдан олдин эса: «Нима иш қилдим?» — дея сўра.
ПИФАГОР
***
Ҳамма ишни бирданига бажаришга уриниш — ҳеч нарса қилмаслик билан баб-баробар.
ЛИХТЕНБЕРГ
***
Ишда ошиққан кўп тойилур,
Кўп тойилғон кўп йиқилур.
Алишер НАВОИЙ