АҚШ фуқаролари ўртасида ўтказилган янги сўровнома натижаларига кўра, фуқароларнинг 28 фоизи Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп мамлакат раҳбари бўлган тақдирда бошқа давлатларга кўчиб кетиш истагини билдирган. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
Трампнинг сайловолди кампаниясидаги бир нечта ғалабаларидан сўнг интернет фойдаланувчилари ўртасида Канадаги чиқиб кетиш йўл-йўриқлари бўйича саволлар кўпайган.
“Агар АҚШ фуқаролари айнан шундай қарорга келишса,Канада уларни эшик очиб кутиб олади”— деди Канада бош вазири Жастин Трюдо.
АҚШнинг собиқ бош вазири Хиллари Клинтон эса Дональд Трампнинг президент бўлмаслигига умид қилмоқда. Бироқ, у ҳеч қачон мамлакат ҳудудидан чиқиб кетмайди.
“Мен ҳеч қачон мамлакатни тарк этмайман. Бироқ агар Дональд Трамп президент бўлгудек бўлса, асосий вақтимни телевизор қаршисида асабийлашиб ўтказишимга тўғри келади”—деди Клинтон.
Аввалроқ ўтказилган сўровномалар натижасида АҚШ ҳарбийларининг маълум қисми мамлакат президенти сифатида Трампни кўриши маълум бўлган эди.





