АсосийJamiyat

Республика перинатал марказига чақалоқларга мўлжалланган тез тиббий ёрдам машиналари харид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бирлашган миллатлар ташкилоти жамғармаси томонидан янги тез тиббий ёрдам машиналарини қабул қилиб олди, деб ёзади “Gazeta.uz” .

Мазкур янги машиналар янги туғилган чақалоқларни шифохонага зудлик билан етказиш учун мўлжалланган.  Уларни вазирликка тақдим этиш маросими  15 март, сешанба куни бўлиб ўтди.

Ҳар бир автомобиль чақалоқлар учун кувез ҳамда тиббиёт муассасасига етказилгунга қадар она ва бола саломатлигини қўллаб-қувватловчи барча керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Республика перинатал маркази учун харид қилинган автомобиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТ ҳамкорлиги доирасида амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар