Сешанба куни АҚШнинг йирик бешта штати — Иллинойс, Миссури, Огайо, Шимолий Каролина ва Флоридада овоз бериш жараёнида Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ўз позицияларини мустаҳкамлаб, етакчилик қилишмоқда, деб хабар берди, “Мail.ru” нашри.
Овозлар натижаси бешта штатда — Иллинойс, Миссури, Огайо, Шимолий Каролина ва Флоридада ҳисоблаб чиқилди. Флоридадаги сайловлар якунига кўра республикачилар манфаатини ҳимоя қилган штат губернатори Марк Рубио керакли натижига эга бўлолмади.
Шундай қилиб, бу партиядан уч нафар номзод қолди — миллиардер Трампдан ташқари, Огайо губернатори Жон Кейсик ва Техас сенатори Тед Крузлар шулар жумласидандир. Демократларда эса рақиби Берни Сандерсни бироз ортда қолдириб, Миссури штатидан ташқари ҳамма штатларда Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда. Вермонт штати сенатори олган овоз ундан озгина фарқ қилади.





