1 апрелдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун янги тарифлар жорий қилинади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз" АК ахборот хизмати хабар берди.
Шунга кўра:
Аҳолига бериладиган табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда - 2260 сўм;
ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри- 3908,3 сўм
иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри - 1812,5 сўм этиб белгиланди.
Маълумот учун, охирги марта жорий йилнинг 1 октябрь санасидан бошлаб аҳоли учун бериладиган табиий газ нархи оширилган эди.





