Лондоннинг “Арсенал” жамоаси мухлислари “Барселона”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини олдидан Барселона шаҳридаги қашшоқларни мазах қилишди. Бу ҳақда AS нашрига таяниб, championat.com хабар бермоқда.
Бир кун аввал ПСВ жамоаси мухлислари Мадрид шаҳрида худди шундай иш қилган эди. Маълумтларга кўра, УЕФА бу ишлар юзасидан ҳар икки клубга қарши чорак кўради.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жамоаси жавоб ўйинида ҳам “Арсенал”ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ чорак финалига чиқди.





