1

Қай бири афзал:Давлат мактабими ёки хусусий мактаб?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.03.2016, 14:56
Қай бири афзал:Давлат мактабими ёки хусусий мактаб?

Бу йил фарзандим мактабга чиқади. Баъзилар нодавлат мактабларда дарслар мукаммалроқ ўтилади, деса, айримлар давлат муассасаларида таълим сифати назоратга олинган дея, фикр билдиришмоқда. Юртимиздаги умумтаълим мактабларининг таълим бериш тизимида фарқ борми, мавжуд тўловлари қанақа?

Файзилла АҲМЕДОВ, Халқ таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

—  Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларида ҳам таълим жараёни ягона Давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилади. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, бўйсунувидан қатъи назар республикадаги умумий ўрта таълим фаолияти билан шуғулланувчи таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёни Халқ таълими вазирлиги томонидан назорат қилинади.

—  Нодавлат таълим муассасларига қабул тартиби ва улардаги тўловлар масаласида нодавлат таълим муассасалари маъмуриятига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1