Кеча, 16 март куни Тошкентдаги Next савдо-кўнгилочар мажмуасида Korzinka.uz дўкони очилди. Бу ҳақда ушбу супермаркетлар тармоғининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Дўкон Next савдо марказининг биринчи қаватида жойлашди.
Эслатиб ўтамиз, Next савдо-кўнгилочар мажмуасида аввал фаолият юритган Trend супермаркети 2016 йил 1 мартдан ўз фаолиятини тўхтатган эди.





