Италия ОАВларининг хабар беришича, Милан шаҳри суди Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг ўғлини бир йилу икки ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб ёзади “Вести” нашри.
Собиқ бош вазирнинг ўғли Mediatrade компаниясидаги молиявий фирибгарликларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Шунингдек, Берлусконининг ўғли Пьер компания президенти Феделе Конфалоньери билан биргаликда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва фирибгарликда айбланган эди. Бироқ уларнинг ҳар иккаласи ҳам 2014 йилда суд уларни оқлаган эди.





