1

Карантинда тилга тушган ҳоким яна ҳеч ким қилмаган хайрли ишга қўл урди

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 01:49
Карантинда тилга тушган ҳоким яна ҳеч ким қилмаган хайрли ишга қўл урди

Бир йил муқаддам карантин талаблари кескин кучайтирилган бир паллада Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳокими Рахматилла Гаппаров коронавирус шифокорларини моддий рағбатлантириш ташаббуси билан тилга тушган эди

Мамлакатимизда камбағаллик билан курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни вақтда Рахматилла Гаппаров ҳеч бир ҳоким қилмаган яна бир хайрли ишни бошлаб берди. Яъни ҳокимлик Ахборот хизматининг "Даракчи"га маълум қилишича, Қумқўрғон туманида кам таъминланган оилаларни қўллаб–қувватлаш мақсадида 519 та шундай оилаларга 200-300 кг.дан бепул буғдой тарқатилди. 

Жорий йилда туманда жами 8 183 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, хирмонлар тўлдирилган. Хирмонларни буғдой билан тўлдирган фермер хўжалик раҳбарлари ҳокимнинг бу эзгу ташаббусига бош қўшиб, ҳомийлик қилишган. 

Сардорбек Раҳмонқулов 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1