АсосийShou-biznes

Фарҳод ва Ширин бир-бирига бўлган муносабатлари ҳақида гапирди

Фарҳод ва Ширин дуэти иштирокчилари ҳамма вақт бирга. Уларни нафақат овоз ёзиш студиясида, балки салон, спортзалда ҳам бирга  эканликларини айтиб ўтишди. 

“Биз Ширин билан бир-биримизга жуда боғланганмиз. Аммо муҳаббат ака-сингил ва дўстлар ўртасида ҳам бўлиши мумкинку! Биз у билан қариндошлардекмиз. Шу билан бирга Ширин билан кўнглимиз яқин”,—дейди Фарҳод.

Унинг сўзларини давом эттирар экан Ширин:

“ Европа шоу-бизнесидаги машҳур дуэтларга қаранг: уларнинг ҳар бирининг ўз шахсий ҳаёти бор. Бироқ бу уларнинг бирга ижод қилишига тўсқинлик қилмайди. Аксарият мухлсиларнинг фикрича, биз Фарҳод билан саҳнада Навоийнинг асаридаги  севишганларга ўхшаймиз. Ахир биз саҳнада артистлармиз.  Менинг Фарҳодга бўлган муҳаббатим дўстга, акага нисбатан бўладиган муҳаббат”—дея қўшимча қилди.

Манба: “Леди” газетаси

    Бошқа янгиликлар