1

Ўзбекистон Тожикистонда ипакни қайта ишлаш заводларини ташкил этишни режалаштирмоқда

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 15:28
Теглар: Ўзбекистон - Тожикистон
Ўзбекистон Тожикистонда ипакни қайта ишлаш заводларини ташкил этишни режалаштирмоқда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Суғд вилояти раиси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Тожикистонда ипакни қайта ишлаш заводларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, учрашувда Тожикистонда кластер ёндашуви асосида тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини жорий этишга қизиқиш юқори экани таъкидланган. Юқори технологияли ишлаб чиқариш объектларини яратишни назарда тутган ҳолда ўзбек тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилди.

Шунингдек, томонлар яқин келажакда Тошкент вилояти тадбиркорлари иштирокида Тожикистоннинг Суғд вилоятида ипакни қайта ишлаш заводларини ташкил этиш ва чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифларни шакллантиришга келишди.

Таъкидланишича, уруғчилик, пахтачилик, чорвачилик, узумчилик ва бошқа соҳалардаги илмий ишланмаларни ўзаро алмашиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар баён этилди. Шу билан бирга, янги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, амалга ошириш бўйича тегишли «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш айтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1