Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 28 май куни «Labo»да 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Сангзор йўл-патруль хизмати масканида ички ишлар бўлими ходимлари «Labo» машинасини тўхтатиб, текширган. Унда ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 600 килограмм гўшт олиб кетилаётгани аниқланган. Шунингдек, экспертиза текширув натижасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.