1

Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 01:11
Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...

"Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз", - деди Президент Шавкат Мирзиёев бугунги Ёшлар форумида.

Бугунги кунда тўлов-шартнома пулларини тўлаш учун талабаларнинг ота-оналари 22-28 фоизли 3 йил муддатга таълим кредитлари олишмоқда. Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётганини ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилиши белгиланди.

Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.  

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.

Мавзуга оид:

Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1