АсосийShou-biznes

Шаҳзода Муҳаммедованинг Манзурага тиккан либоси танқид остида қолди (ФОТО)

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова хонанда Манзурага тикиб берган либос суратини ижтимоий тармоқларга жойлади.

Кўп ўтмай интернет фойдаланувчилари либосга нисбатан турли танқидий фикрларни қолдира бошлашди, деб ёзади Uz24 нашри.

Изоҳларда либос дизайнига ижобий муносабат билдириб, бу ҳам янгилик эканини айтиб, унинг муаллифини олқишлаганлар бўлди. Бироқ изоҳ қолдирганларнинг аксарияти либос ёқмаганини яширишмади. Танқидлар асосан, либосда ўзбек эркакларининг миллий бош кийими - дўппидан фойдаланилгани учун билдирилди (либосда дўппи тананинг елка, кўкрак ва бел қисмида ишлатилган).

Кимдир аёллар либосида эркаклар дўпписи ўрнига аёлларнинг ироқи дўпписидан ҳам фойдаланиш мумкин эди, деса, яна кимдир дўппининг бош кийим эканлигига урғу бериб, уни тананинг бошқа қисмларида ишлатилганини қабул қила олмаган. Баъзилар Шаҳзодага ушбу либосни йиртиб ташлашини ҳам илтимос қилишган.

Қуйида бошқа танқидий фикрларни келтириб ўтамиз:

“Бачкана! Дўппини қаердан олган бўлсангиз, жойига олиб бориб қўйинг! Ўзбекнинг дўпписи - ўзбекнинг шаъни, ғурури! Масхара қилиш учун ўйинчоқ эмас!”

“Дўппини фақат ва фақат бошга кияди. Уни аксессуар қилмайди. Ҳамма нарсада чегара бор, ҳатто санъатдаям!"

“Дўппининг қалампир нусхасини матода ишлатсалар бўларди, энди буниси ўтиб кетди-да! Одамларнинг танқид қилишига сабаб, бу дўппи бир кишига эмас, бутун миллатга тегишли! Бу бизнинг қадриятимиз! Буни оёқости қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, ким бўлишидан қатъий назар!”

“... Токчада қолиб кетдими Ғафур Ғулом кийган дўппилар...”, деганди Муҳаммад Юсуф! Наҳот кийимга айланди асл ўзбек кийган дўппилар?! Майли мен ортиқча гап ёзмайман, улар ажойиб дизайнер, бироқ буниси ёқмади!

    Бошқа янгиликлар