Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 15 июнь куни 24 ёшли йигит сув талашиб, жиянини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳодиса 15 июнь куни Ғаллаорол тумани Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Ака-уканинг фарзандлари томорқа суғориш учун ишлатиладиган сувни талашиб жанжаллашган. Жанжал вақтида 1997 йилда туғилган йигит 2004 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси бўлган жиянини куч билан итариб юборган. Бунинг оқибатида бола тракторнинг олд қисмига боши билан урилиб, оғир тан жароҳатлари олган ва 14 кундан сўнг шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, айбланувчи ҳибсга олинган ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган.