АсосийDunyo

Дунё бўйлаб 1 суткада 372 минг кишида вирус аниқланди

'Дунё бўйлаб 1 суткада  372 минг кишида вирус аниқланди'ning rasmi

ЖССТга кўра, охирги сутка давомида дунёда 372 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  187 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.  Шундан 4 миллиондан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 372 970 янги ҳолати аниқланди. 7 469 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги  маълумотларига кўра, дунёда касалликни 187 миллион 757 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 048 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,518 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;  
  • иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,907 миллиондан ортиқ);  
  • учинчи ўринда Бразилия (19,089 миллиондан ортиқ);
  • тўртинчи ўринда Россия (5,833 миллиондан ортиқ);
  • бешинчи ўринда эса Франция (5,700 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 4 000, Ҳиндистонда 32 906, Бразилияда 20 937, Россияда 24 702, Францияда 1 120 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 495 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Бошқа янгиликлар