1

Сардор Рашидов расман «Кувайт СК» футболчисига айланди

СПОРТ 17.07.2021, 18:25
Теглар: Футбол, Пахтакор, Қувайт
Сардор Рашидов расман «Кувайт СК» футболчисига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси фаолиятини Кувайтда давом эттиради.

Рашидовга Кувайтнинг байроқдор жамоаси «Кувайт СК» таклиф билан чиққан ва музокаралардан кейин Сардор Рашидов бугун, 17 июль куни араб клуби билан келишувга эришган. Сардор Рашидовнинг «Кувайт СК» билан бир йиллик шартномага имзо чекканини маълум қилди.

30 ёшли футболчининг «Пахтакор» билан амалдаги шартномаси мавжуд бўлсада, томонларнинг ўзаро битимида футболчига хориж клубидан таклиф тушса, уни қўйиб юбориш ҳақида банд борлиги сабабли Сардор Рашидов Ўзбекистон чемпиони сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Қайд этиш жоиз, «Кувайт СК» ОФК кубоги жорий мавсумида «C» гуруҳидан жой олиб, гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққан. ОФК кубоги ғолиблигини қўлга киритишни мақсад қилган кувайтликлар 1 июль куни Англиянинг «Сток Сити» клубидан Жон Оби Микелни таклиф этган бўлишса, яқинда «Қатар СК»дан марокашлик футболчи Меҳди Берраҳма ҳам кувайтликлар билан келишувга эришганди. Энди Рашидов «Қатар СК»даги собиқ жамоадоши ва «Челси»нинг нигериялик собиқ футболчиси билан бир клубда тўп суради.  

Маълумот учун, Сардор Рашидов бунгача Қатарнинг «Ал Жаиш», «Қатар СК», БААнинг «Ал-Жазира» ва Португалиянинг «Насионал» клубларида фаолият юритганди.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
"Пахтакор" билан Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз – Войнески

13.01.2022, 20:57

Бугун "Пахтакор"  бош мураббий Славче Войнески билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. ""Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки...
"Насаф" Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди

04.12.2021, 18:25

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасидан “Насаф” майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1