1

Брюссель терактларини бельгиялик машҳур спортчининг укаси содир этгани маълум бўлди

ДУНЁ 24.03.2016, 11:20
Брюссель терактларини бельгиялик машҳур спортчининг укаси содир этгани маълум бўлди

Ғарб ОАВларининг маълум қилишича, Брюсселдаги терактларни содир этган ҳудкуш террорчи Нажим Лашраунинг акаси Мурод Европада машҳур спортчи саналади. Бу ҳақда “Комсомльская правда” нашри хабар бермоқда.

29 ёшли Мурод таэквондо билан шуғулланади. У халқаро мусобақаларда Бельгия шарафини ҳимоя қилади. Ўтган йили Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Мурод кумуш медални қўлга киритган.

“Укам ҳақида уч йилдан бери бирор хабар эшитганимиз йўқ. У қаергадир йўқолиб қолди, ҳатто қўнғироқ ҳам қилмай қўйди”,—дейди спортчи укаси ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Бельгия полицияси пойтахтдаги терактларни содир этганликда гумонланаётган шахсларнинг исм-шарифини эълон қилди. Улардан икки нафари ака-ука Иброҳим ва Холид Бакраулар аэропортда ўзларини портлатиб юборган. 

Учинчи Нажим Лахрау исмли террорчи эса метрода ўзини портлатиши керак бўлган. У шунингдек, Париждаги терактлар учун ҳам портловчи мосламалар тайёрлаб берганликда айбланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1