1

АҚШда 95 йил олдин йўқолган кема топилди

ДУНЁ 24.03.2016, 11:29
АҚШда 95 йил олдин йўқолган кема топилди

1921 йилда йўқолган Conestoga ҳарбий кемаси Калифорниянинг Фараллонов кўрфазидан топилди. Бу ҳақда АҚШ атмосфера ва океан тадқиқотлари бошқармасига асосланиб, “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Даставвал кема қолдиқларини 2009 йилнинг сентябрь ойида Сан-Франциско яқинидаги ҳудуддан топишган эди. 2014 йилда бошланган қидирув ишлари мобайнида топилган қолдиқлар кеманинг бир қисми эканлиги маълум бўлди.

“Кема қарийб 100 йил аввал йўқолган. Унинг қаерда эканлиги  энди сир эмас”,—деийлади хабарда.

Сан-Франциско портидан Гавайи оролларига йўл олган Conestoga кемаси 1921 йилнинг 25 мартида йўқолган эди. Унинг бортида 56 нафар киши бўлган. Кемани қидириш ишлари ўша йилнинг 30 июн куни расман тўхтатилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1