1

Террорчиларни Брюссель аэропортига элтиб қўйган ҳайдовчи улар нима ҳақда гаплашганини сўзлаб берди

ДУНЁ 24.03.2016, 15:57
Террорчиларни Брюссель аэропортига элтиб қўйган ҳайдовчи улар нима ҳақда гаплашганини сўзлаб берди

Брюссель аэропортига террорчиларни элтиб қўйган ҳайдовчи йўловчилари нима ҳақида сўзлашганини маълум қилди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Қора куртка кийиб олган икки эркак киши бутун йўл бўйи лом-мим демаган. Очиқ рангли кийим кийиб олган киши уларга нималарнидир сўзлаб берган.

“У ўз сўзини америкаликларга бурди. У АҚШнинг ҳарбий кампанияларидан мисоллар келтириб, мамлакат ҳукуматига бўлган нафратини билдирди”,—дейди ҳайдовчи.

Террорчиларни манзилга элтиб қўйган ҳайдовчининг кўрсатмасига кўра, полициячилар Брюссель аэропортидаги портлашга улгурмаган учинчи бомбани топишга муваффақ бўлишди.  У шунингдек, террорчиларни олиб кетган манзилни ва уй рақамини ҳам айтиб берди. Текширувлар жараёнида у ердан ДАИШ байроғи, портловчи ускуналар ва бошқа кимёвий моддалар топилган.

Эслатиб ўтамиз,22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳри аэропортида икки маротаба портлаш юз берди. Кейинроқ шаҳарнинг бир нечта метро бекатларида ҳам портлашлар содир бўлди. Кейинроқ мазкур портлашларни ДАИШ террорчилик гуруҳи ташкил этгани маълум бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1