1

Британиялик севишганлар тўйларини Исландия музликларида ўтказди

ДУНЁ 24.03.2016, 16:53
Британиялик севишганлар тўйларини Исландия музликларида ўтказди

Британиялик севишганлар никоҳ маросимини Исландиядаги муз тоғларидан биридаги ғорда ўтказишга қарор қилган дунёдаги илк жуфтликдир, деб ёзади “Gazeta.ru”.

41 ёшли Энтони Ли ва 36 ёшли Мэри Жонс-Ли тўйларини ҳеч иккиланмасдан муз тоғидаги ғорда ўтказди.
Тўй маросими 40 метр чуқурликда ва -2 даража совуқда бўлиб ўтди. Унда 19 нафар меҳмонлар иштирок этди. 

Тўй ўтказиш учун Лаунгйекюдль муз ғори танланди. Унинг ичида махсус кичик ибодатхона қурилган. Тўйни ўтказиш учун ўрта ҳисобда 9 минг евро сарфланди. Шундан ибодатхона ижараси учун 2,2 минг евро тўланди. 

Лаунгйекюдль – майдонининг катталиги бўйича Европада иккинчи ўринда турувчи муз ғори.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1