1

Туркия вилоятларидан бирида миналанган автомобиль портлаб кетди

ДУНЁ 25.03.2016, 10:50
Туркия вилоятларидан бирида миналанган автомобиль портлаб кетди

24 март, пайшанба куни кечқурун Туркия жанубий-шарқида жойлашган Диёрбакир вилоятидаги жандармерия бўлимига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар бермоқда.

Курд жангарилари жандармерия бўлими жойлашган бино яқинида миналанган автомобилни портлатиб юборишди. Портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Портлашдан сўнг, жангарилар ва ҳарбийлар ўртасида отишма бошланган. Отишма оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчилар яраланган. Ҳозирда уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. 

Ҳозирда террорчиларни қидирув ишлари бошланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1