1

Брюсселда ўтказилган махсус тадбир пайтида 6 киши ҳибсга олинди

ДУНЁ 25.03.2016, 16:49
Брюсселда ўтказилган махсус тадбир пайтида 6 киши ҳибсга олинди

Брюсселда 24 март куни кенг миқёсда ўтказилган антитеррорчилик акцияси пайтида 6 киши ҳибсга олинган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

“Портлашдан бир неча дақиқа кейин ярадорлар ингранар, атроф қонга ботганди”, деб эслайди Брюсселдаги теракт гувоҳлари.  Жетте ва Скарбек туманларида ўтказилган махсус операцияда махсус хизматнинг барча ҳарбий кучлари, вертолётлари иштирок этди. Қўлга олинган гумондорларнинг неча кун қамоқда сақланиши бугун, 25 март куни маълум бўлади.

Хабарларга кўра, уч нафар гумондор Брюссель марказида, Федерал прокуратура биноси ёнида, қолганлари эса Жетте туманида қўлга олинган.

22 март куни Брюссель шаҳрида содир этилган терактлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ одам яраланган. Бельгияда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1