Британиянинг Челмсфорд шаҳрида яшовчи Алекс Кэвиел дўсти билан маҳаллий қаҳвахоналардан бирига борди. Эрталаб кўзини очганида эса у Испанияда эди, деб хабар беради “Вести” нашри.
Эрта тонгда уйғонган Кэвиел кўзларига ишонмасди: У Испаниянинг Барселона шағрига келиб қолганди.
"Мен пияниста эмасман. Аммо шу куни сал кўпроқ ичиб юборибман, шекилли. Дўстим билан барга келиб, шампан виноси буюртма қилдик. У шу даражада даҳшатли эдики”,—дейди Кэвиел.
Бироздан сўнг Кэвиэлнинг дўсти уни кўздан қочиради, шу пайт у кўчага егулик сотиб олиш учун чиқиб кетади. Шунда у йўлда аэропортга кетаётган автобусни кўриб қолади.
“Қанийди, мен ҳам аэропортга бориб, қаёққадир учиб кетсам”,—деб ўйлайди Кэвиел.
Унинг бу нияти амалга ошади. У маст ҳолда Барселонага чипта сотиб олган.
Аэропорт ходимлари маст кишига қандай қилиб чипта сотгани жумбоқлигича қолмоқда. Эрталаб Кэвиел отасига Испаниядан қўнғироқ қилади ва бўлган воқеани айтиб беради. Унинг отаси ўғлининг сўзларидан мириқиб кулади.