1

Ангела Меркель билан селфига тушган йигитнинг шахси аниқланди

ДУНЁ 27.03.2016, 10:07
Теглар: Ислом давлати
Ангела Меркель билан селфига тушган йигитнинг шахси аниқланди

Германия канцлери Ангела Меркель билан селфига тушган ёш йигит ҳамма ўйлагандек ҳудкуш-террорчи эмаслиги маълум бўлди, деб хабар беради “Вести” Германия ОАВларига асосланиб.

Аввалроқ Германия канцлери Брюссель терактларини содир этган ҳудкушлардан бири билан суратга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Аммо бу суратдаги йигит 18 ёшли суриялик фуқаро Анас Мондамани бўлиб чиқди.

У Берлинда яшайди. Анаснинг шахсини берлинликлар ҳам тасдиқлаган. Шундай қилиб, тушунмовчилик ижобий ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия пойтахтида 22 март куни бир нечта террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Мазкур қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Терактларга жавобгарликни ДАИШ ўз зиммасига олди.

 

 

 

 

Шарҳлар

​Трамп Мосулда “Ислом давлати” устидан қозонилган ғалаба билан қутлади

11.07.2017, 12:03

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи устидан Мосулда қозонилган ғалаба билан қутлаб мактуб йўллади, дея маълум қилди Оқ...
​Англиялик журналист жангарилар уни ўлдира олса, 50 минг фунт беришини маълум қилди

06.06.2017, 09:54

Англиялик журналист қўлига қилич олган ҳолда тушган фотосурати орқали террорчиларни дуэлга чақирди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.The New Observer номли инглиз нашрининг журналисти Андре Уокер...
​Лондондаги теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди

05.06.2017, 11:44

Лондонда содир этилган, 7 киши ҳалок бўлган ва 48 киши тан жароҳати олган теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди, деб хабар берди...
​Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи режалаштирган терактларнинг олди олинди

02.06.2017, 14:08

Афғонистон республикаси хавфсизлик хизмати мамлакатнинг шарқий қисмидаги Нангархар вилоятида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи томонидан содир этилиши режалаштирилган терактларнинг олдини олди, деб хабар берди Ria.ru нашри....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1