1

Ироқда футбол ўйини вақтида теракт содир бўлди

ДУНЁ 27.03.2016, 12:18
Ироқда футбол ўйини вақтида теракт содир бўлди

Ироқ марказида, Бағдоддан 40 километр жанубда, ҳаваскор футбол ўйини вақтида худкуш-террорчи томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 30 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда. 

Портлаш ғолибларни тақдирлаш маросимида содир бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида қишлоқ бошқармаси бошлиғи ва маҳаллий шиитлар отряди қўмондони ҳам борлиги ҳақида хабар берилмоқда. 90 нафардан зиёд киши турли тан жароҳатларини олишган.  

Мазкур терактнинг содир этилишида жавобгарликни ДАИШ террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. Бундан бир ой аввал бўлган терактни ҳам ушбу гуруҳ жангарилари ўз бўйнига олган. Ўшанда худкуш-террорчи Бағдоддан 80 километр узоқликда, Хилла шаҳрига кириш яқинида турган бензин ташувчи машинани портлатиб юборганди. Теракт оқибатида 60 нафар киши вафот этган ва худди шунчаси жароҳатланган эди. 

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, Ироқда террорчилик ҳужумларининг тез-тез содир бўлиши ҳукумат қўшинларининг мамлакат ғарбий ва шимолий қисмларида “Ислом давлати”га қарши курашлари билан боғлиқ. Шу сабабли, Ироқ ҳукумати етарлича хавфсизлик ва назоратни таъминлай олмаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1