ФВВ нинг хабарига кўра, бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлган.
Бу бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30 да ёнғин батамом ўчирилган..
Ёнғин оқибатида бинонинг 80 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 220 кв.м. майдон сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўрамоқда.