Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун ЖЧ–2018 мусобақасининг 2-саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги, 10-тур учрашувида Баҳрайнга қарши майдонга тушади.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоасини фақатгина ғалаба ва дуранг қаноатлантиради. Акс ҳолда, 3-саралаш босқичига чиқиш масаласи қийинлашади. Қайд этиш керакки, гуруҳ баҳсида биринчи ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри 3-саралаш босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоа сараланиб, кейинги босқичга ўтади.
Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси “Н” гуруҳида 18 очко билан биринчи, КХДР эса 16 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. КХДР термаси бугун сафарда Филиппин меҳмони бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги учрашув бугун, соат 18:00 да бошланади. Мазкур беллашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.