1

Egypt Air`нинг бортида 51 киши бўлган йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан қўлга олинди

ДУНЁ 29.03.2016, 12:20
Egypt Air`нинг бортида 51 киши бўлган йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан қўлга олинди

Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли A-320 йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан қўлга олингач, Кипрдаги Ларнаки аэропортига қўндирилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда

Мазкур маълумотни Кипр ташқи ишлар вазирлиги ва Egypt Air авиакомпанияси вакиллари ҳам тасдиқлаган.

Самолёт Искандария-Қоҳира йўналишида парвозни амалга ошираётган эди. Лайнернинг бортида 51 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. 

Маълумотларга кўра, номаълум эркак киши агар унинг талаблари бажарилмаса ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Самолёт капитани Қоҳирадаги диспетчерларга самолёт қўлга олингани ва Кипрга қараб учаётгани ҳақида хабар беришга улгурган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1