Бугун Бухорода Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов туркиялик киноижодкорлар делегацияси раҳбари, TESIYAPDER теле- ва кинематографик фильмлар продюсерлари ассоциацияси президенти, YEKON кузатув кенгаши аъзоси, Париж маданият ва санъат уюшмаси вице-президенти Сами Дюндар билан учрашди.
Делегация Ўзбекистонга “Турк дунёси мамлакатлари: Ўзбекистон - Туркия. Кино саноати соҳасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва копродукция шаклларини излаш" шиори остида ташриф буюрган.
Учрашув доирасида "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалида Туркия киноижодкорлари делегациясининг иштирок этиш имконияти муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация таркиби, Тошкент кинофестивалига Туркия томонидан тақдим этиладиган фильмлар сони ва таркиби муҳокама қилинди. Томонлар бир қатор қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Учрашувда X7-Telecom GmbH бошқарув кенгаши раиси, MUSIAD Европа мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари ассоциацияси президенти, «Dark Istambul Media A.Ş» бош директори Бурхан Саглам, Бутунжаҳон лойиҳа ташкилоти директорлар кенгаши аъзоси, Саноат дизайнерлари профессионал уюшмаси президенти, Ижодий ташаббуслар кенгаши раиси, Design Turkey ижроия кенгаши аъзоси Э. Сертак Эрсаин, Турк дунёси ҳужжатли фильмлари кинофестивали ташқи алоқалар бўйича директори, Турк дунёси киноижодкорлари уюшмаси координатори Байрам Байраммуҳаммедов ва «Бухорийлар» МЧЖ директори Улуғбек Абдуллаев иштирок этишди.
Тадбир якунида меҳмонлар Бухоро кинотеатрларига экскурсия уюштиришди ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.