АсосийJamiyat

Омбудсман: Сайловда сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумларга шароит яратилиши зарур

'Омбудсман: Сайловда сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумларга шароит яратилиши зарур'ning rasmi

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари давомида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумларга уларнинг Президент сайловида иштирок этиши тушунтирилиб, сайловга тайёргарлик жараёнларида инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиш ҳолатларини ўрганмоқда.

Белгиланган тартибга кўра, сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумлар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.  

"Сайловчиларнинг рўйхатлари эса мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва сайловчилар ягона электрон рўйхатига киритилади. Агарда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларда маҳкумнинг сайлаш ҳуқуқи бўла туриб унда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушса, улар дарҳол жойига чиқиб ўрганилади. ", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар