АсосийJamiyat

Август ойида кам таъминланганлар учун маҳалладан моддий ёрдам берилиши ростми? Кимга мурожаат қилиш керак?

'Август ойида кам таъминланганлар учун маҳалладан моддий ёрдам берилиши ростми? Кимга мурожаат қилиш керак?'ning rasmi

Август ойида кам таъминланган оилалар учун маҳалладан моддий ёрдам берилар экан. Кимга мурожаат қилиш керак? Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКА да ўтказилган тадбирда мазкур саволга жавоб берди.

Унга кўра, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган ҳар бир болага Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Фуқаролар йиғинлари ҳамда секторлар тегишли масъул ташкилот  вакиллари билан биргаликда уйма-уй юрган ҳолда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг жорий йилнинг 1 августига кадар 18 ёшга тўлмаган болалари рўйхатини шакллантиради.  

Бир марталик моддий ёрдам фуқаролар томонидан қабул қилиб олинганда ёки банк пластик карталарига ўтказилгандан сўнг фуқароларнинг телефон рақамларига бу ҳақида хабар юборилади.

"Агар оилангиз “Темир дафтар”га киритилган ва маълум тоифага мансуб бўлса, оиладаги болалар сонидан келиб чиққан ҳолда сизга тегишли моддий ёрдам кўрсатилади. Қўшимча саволлар бўйича ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғини ёки сектор раҳбарларига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар