АсосийJamiyat

Ўзбекистонда чорвачилик тармоқлари учун қарийб 35 млрд сўм субсидия ажратилди

'Ўзбекистонда чорвачилик тармоқлари учун қарийб 35 млрд сўм субсидия ажратилди'ning rasmi

Жорий йилнинг шу пайтига қадар чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 278 та чорвачилик субьектига 34 млрд 143 млн сўм субсидия ажратилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, импорт қилинган наслли қорамоллар учун 209 та чорвачилик субьектига 9956 бош мол учун 19 млрд 912 млн сўм, импорт қилинган наслли қўй-эчкилар учун 21 та фермер хўжалигига 8191 бош майда мол учун 3 млрд 291 млн сўм субсидия берилган.

Шунингдек, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун 15 та хўжаликка 699414 бош парранда учун 6 млрд 294 млн 726 минг сўм ажратилган.

Ўзбекситонда етиштирилган наслли қорамоллар учун  14 та хўжаликка 966 бош қорамол учун 966 млн сўм, балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқлар учун эса 19 та хўжаликка 3678 тонна балиқ учун 3 млрд 378 млн 628 минг сўм субсидия берилгани таъкидланмоқда.

Бошқа янгиликлар