"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Гиннес рекордлар китобига кирди.

36 ёшли футболчи терма жамоа голлари рекордини янгилади, Ирландия билан ўйинда дубль қайд этди (2: 1). Эндиликда Португалия терма жамоаси ҳисобида Роналду томонидан "ижро этилган" 111 та гол бор.
Бунинг учун футболчи Гиннес китобига киритилган. Футболчининг ўзи Гиннес рекордлар китоби томонидан тақдим этилган эсдалик гувоҳномасининг расмини Instagram'даги саҳифасига жойлади.

Гиннес рекордлар китобига раҳмат. Сизни жаҳон рекордчиси деб тан олишлари ҳар доим ёқимли.
Келинг, бундан ҳам яхши натижаларга эришишга ҳаракат қилайлик!
Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади





