АсосийЖИНОЯТ

Самарқандда ҳовлига кўмилган, Хоразмга олиб кетилаётган "опий" фош этилди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида жами 5 килограмм 527 грамм "опий" мусодара қилинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

'Самарқандда ҳовлига кўмилган, Хоразмга олиб кетилаётган "опий" фош этилди'ning rasmi

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 5,5 килограммдан ортиқ "опий" гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг хонадони текширилганда, ҳовлисига кўмиб қўйилган 4 килограмм 988 грамм «опий» топилган.

Иккинчи ҳолат Хоразм вилоятида аниқланган. "Сурхондарё — Хоразм" йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомобиль "Саримой" блок-постида тўхтатилган. Терговга қадар текширув давомида автомобильдаги 1989 йилда туғилган икки нафар фуқаронинг телефонлари кўздан кечирилган. Улардаги маълумотлар асосида Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудида яширилган 539 грамм "опий" топилган.

Аниқланишича, фуқаролар гиёҳвандлик моддасини Хоразм вилоятида сотишни режалаштирган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар