АсосийСПОРТ

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўрин учун баҳсда Мўғулистон термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

'Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги куни ўтказилган аралаш жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик дзюдочилар саралаш босқичида Германия ва Грузия терма жамоаларини мағлуб этди. Бироқ ярим финалда Россия жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бронза медали учун кечган баҳсда эса мўғулистонлик спортчилар 4:2 ҳисобида мағлуб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Японияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган эди.

    Бошқа янгиликлар