АсосийСПОРТ

UEFA Бекҳэмни ФИФА президентлигига номзод сифатида кўрмоқда

ФИФА президентлиги учун сайлов 2027 йил март ойида Марокашда ўтказилиши режалаштирилган.

'UEFA Бекҳэмни ФИФА президентлигига номзод сифатида кўрмоқда'ning rasmi

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва "Интер Майами" клуби ҳаммуассиси Дэвид Бекҳэм ФИФА президенти лавозимига номзод бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) амалдаги президент Жанни Инфантино ўрнига муносиб номзод изламоқда. Бекҳэмнинг номзоди ҳам эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.

ФИФА президентлиги учун сайлов 2027 йил март ойида Марокашда ўтказилиши режалаштирилган. Номзодлар ҳужжатларини 2026 йил 18 ноябрга қадар тақдим этиши мумкин.

Амалдаги президент Жанни Инфантино ҳам яна бир муддатга сайланиш учун курашишини билдирган.

Бироқ Дэвид Бекҳэмнинг сайловда иштирок этиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.

    Бошқа янгиликлар