АсосийСПОРТ

"Пахтакор" ОЧЛ доирасида "Ал-Қодисия" билан дуранг қайд этди

Осиё чемпионлар лигаси Элит мусобақаси умумий босқичининг иккинчи турида Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

'"Пахтакор" ОЧЛ доирасида "Ал-Қодисия" билан дуранг қайд этди'ning rasmi

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси Элит мусобақаси умумий босқичининг иккинчи турида Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Пахтакор" стадионида ўтган учрашувда ҳисоб 35-дақиқада очилди. Меҳмонлар сафида нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс гол урди.

Тошкентликлар мағлубиятдан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қутулиб қолди. 89-дақиқада Достонбек Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги турда "Пахтакор" сафарда Ироқнинг "Ал-Қува ал-Жавия" жамоасига қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар