Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 16 ёшли қиз хонадонда вафот этди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz нашрига маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 12 октябрь куни соат 18:12 да "112" рақами орқали келиб тушган хабар асосида Олмазор туманидаги "Иброҳим ота" маҳалласи, Чуқурсой кўчасида жойлашган хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р.нинг вафот этгани аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қизининг хонаси эшиги қулфланганини кўрган укаси балкон орқали хонадонга кирган ва опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг вафот этганини қайд этган.
Айни пайтда ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






